МАЪРИФАТЛИ ТАДБИРКОР

Туманнинг 2-сектор Нурли йўл маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фуқароси Ходиев Абдуллахон ҳомийлигида маҳалла кутубхонаси очиб берилди. Кутубхона очилишида туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман прокурори Ф.Абдухаликов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи М.Шермуҳамедов, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси М.Тўраев, ФЎЎБОФМ туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари А.Искандаров, туман ҳокимлиги "Қўшчинор" газетаси бош муҳаррири М.Юлдошева, маҳалла фаоллари ҳамда таниқли ёзувчи Каримберди Тўрамурод иштироок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан шундай маънавият ўчоғи бўлмиш кутубхоналарни туманимизнинг ҳар бир маҳалласида ташкил этиш юзасидан ўрнак бўларли ишлар амалга оширилганлиги юксак баҳоланди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди