29-сон Мусиқа мактабида сайёр қабул ўтказилди

Тумандаги 29-сон Мусиқа ва санъат мактабида Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси билан биргаликда сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулда тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси Тойлоқ тумани бўлими,  тумандаги судлар раислари, тегишли туман ташкилоти раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари  иштирок этишиб, фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларни эшитишди. Фуқароларнинг мурожаатлари тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан қонуний ҳал қилиш юзасидан келишиб олинди. 

Шу билан биргаликда сайёр қабул жараёнида фуқаролар ҳамда ташкилот раҳбарлари томонидан вилоят телерадиокомпанияси ходимларига бугунги кунда телевиденияда миллий менталетимизга мос келмайдиган кинофильм, сериаллар ҳамда реклама роликларнинг намойиш этишини тартибга солиш юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини баён қилдилар.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди