Энг намунали сардорлар кенгаши танлови 3-секторда ўтказилди

Туманнинг 3 сектор ҳудуди Иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан "Камалак" болалар ташкилотининг "Энг наъмунали сардорлар Кенгаши" танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси М.Ашуров сўзга чиқиб амалга оширилган ва келгусида бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифаларни тушунтириб берди.

Танлов якунида ғолиб бўлганлар туман Кенгашининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди