ЯХШИЛАР ХОТИРАСИ УНУТИЛМАЙДИ

Қўрғонча маҳалласидаги 2-сон аҳоли маданият ва дам олиш марказида туман маданияти ривожига катта ҳисса қўшган фидойи инсон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Махфират Сирожиддинова таваллудининг 95 йиллигига бағишланган хотира тадбири ўтказилди.

Туман маданият бўлими ҳамда «Қўшчинор» газетаси таҳририяти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Тойлоқ ва Самарқанд туманларидан таниқли маданият ва санъат ходимлари, ҳар иккала туман «Шашмақом» ансамблларининг концерт дастури намойиш этилди.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди