Туманда "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ўтказилди

Тумандаги агротадбиркорлик касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 27 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”да ташкил этилди.

Мазкур меҳнат ярмаркада тумандаги 100 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларида мавжуд бўлган 300 га яқин бўш (вакант) ҳамда квота иш ўринлари билан иштирок этишди. 

Ўзларига мақбул келадиган иш қидириб, келгусида ўз касблари ва мутахассисликлари бўйича  маълум бир иш ўрнига эга бўлиш мақсадида меҳнат ярмаркасида иштирок этган ишсиз фуқаролардан 42 нафарига ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилди ва ишга жойлаштирилди.

Ишга жойлашган фуқаролардан 19 нафари хотин-қизларни, 27 нафари ёшларни ташкил этиб, ишга жойлаштирилганлардан 15 нафари касб-ҳунар коллежларини тамомлаган ёшларни ташкил этади.

Бундан ташқари, “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”да иштирок этган ва ўзларига мақбул келадиган иш топа олмаган 25 нафар фуқароларга  маълумоти ва мутахассислиги хусусиятларини эътиборга олгани ҳолда кейинги меҳнат ярмаркасида иштирок этиши бўйича кўрсатмалар берилди ва 22 нафари меҳнат ярмаркаси иштирокчиларига амалдаги меъёрий ҳужжатлар бўйича тушунтириш ҳамда маслаҳатлар берилди.

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди