БУЮКЛАРГА ТЕНГЛАШГАН БОБОЛАР!

2019 йил 8 февраль куни Тойлоқ тумандаги 29-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Алишер Навоий ва Захириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунига бағишлаб “Буюкликка тенглашган боболар” мавзусида бадиий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман хокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, халқ таълими бўлими, “Ёшлар иттифоқи” туман Кенгаши, УзЛиДеП Тойлоқ туман Кенгаши, “Миллий гвардия” ҳарбий қисмининг ҳарбий хизматчилари ва туман ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Тадбир туман халқ таълими бўлими томонидан бадиий саҳналаштирилган ҳолда жонли ташкил этилди. Байрам тадбирида тумандаги 4, 6, 8, 14, 30, 36-сонли умумтаълим мактаб бадиий жамоалари театрлашган саҳна кўринишлари ижро этишди. Тадбир сўнгида Алишер Навоий ва Захириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва фаолияти тўғрисида чизилган минятуралари ва фото лавҳалари, “Буюкликка тенглашган боболар” мавзусида туманда ўтказилган иншолар   кўрик танловининг ғолиблари туман халқ таълими бўлимининг “Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирландилар.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди