Ўқувчини ит тишлагани рост. Лекин у дарс пайтида содир бўлмаган

   Ижтимоий тармоқда Тойлоқ туманидаги 13-мактабда жорий йилнинг апрел ойида содир бўлган воқеа ҳақида пост эълон қилинди. Унда айтилишича мактаб маъмурияти ўқувчи-қизни тикувчиникига жўнатгани, йўлда қизни ит талагани, оқибатда унинг руҳий ҳолатида ўзгариш бўлгани ҳақида пост эълон қилинди.

    Мазкур ҳолат туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутасаддилари томонидан ўрганилди, натижаси бўйича қуйидагилар маълум қилинди.

   2023 йилнинг апрель ойида 13-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Тўйчиева Барнонинг дарси 2-сменада яъни соат 13:00да бошлансада, ўқувчи тахминан соат 9:30ларда ўз уйдан чиқиб, соат 10:00ларда синфдоши (дугонаси) Нормахмадова Жасминанинг уйга номаълум мақсад билан борган. Синфдошининг уйидаги ит боғланмаганлиги сабабли Тўйчиева Барнони тишлаб олган.

    Воқеадан  хабар топган уй бекаси Зияева Элзара тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган ва биринчи ёрдам кўрсатилиб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Ўқувчи тиббиёт бирлашмасида 11 кун давомида назоратда турган ва 12-куни ўз уйига кетиши учун рухсат берилган.  Мактаб маъмурияти доимий равишда ўқувчи Б.Тўйчиеванинг ҳолидан хабар олиб турган.

   Ўқувчи май ойининг учинчи ҳафтасидан мактабга келиб дарс машғулотларига қатнашиб турган.

   Зияева Элзаранинг турмуш ўртоғи ўқувчини тиббиёт бўлимида даволаниши учун моддий зарарини қоплаб, доимий назоратни олиб борган.

  Шунингдек постда тумандаги 13-мактабда бундан олдини ҳам шунга ўхшаш нохуш ҳолатлар содир бўлгани лекин туман ҳокими, прокурор ва ИИБ бошлиғи бу масалани босди-босди қилиб, мактаб директорига нисбатан ҳеч қандай чора кўрмагани айтилган.

   Шу ўринда айтиш керакки, туман ҳокими, туман прокурори ёки ички ишлар бўлими бошлиғига мактаб директорларини ишга қўйиш, ишдан олиш ёки унга чора кўриш ваколати берилмаган. Фақатгина Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари белгиланган тамойиллар асосида мактаб директорлигига номзодларни танлаб, лавозимга тайинлаш учун ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига тақдим этади.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди