Тойлоқда 2023 йилнинг баҳор мавсумида 489 минг дона дарахт кўчатлари экилди

  Бугун экилган бир дона ниҳол кун келиб, катта дарахтга айлангач, унинг сояси-ю мевасидан катта-ю кичик бирдек баҳраманд бўлади, олаётган нафасимиз мусаффолиги таъминланади. Шу боисдан юртимизда ҳудудларни кўкаламзорлаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

   Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сонли “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси тадбиқ етилди.

   Лойиҳа доирасида Тойлоқ туманида ҳам кўзга кўринарли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда бугун туман экология инспекцияси бошлиғи  Жамшид Норов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.

   Жумладан, туманимизда 2021 йилнинг куз мавсуми ҳамда 2022 йилнинг баҳор мавсумида жами 750 минг дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган бўлиб, ўтган йилнинг куз ойларида  281 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экилди.

    Умумфойдаланувдаги автомобил йўлллари ёқасига 75 минг дона, қишлоқ хўжалиги ерларида иҳота дарахтзорлари барпо этиладиган ерларга 25 минг дона, Халқ таьлими йўналиши объектларига 27 минг дона, мактабгача таълим йўналиши объектларида  15 минг дона, соғлиқни сақлаш йўналиши объектларида 23 минг дона, тумандаги ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги ҳудудлар ва объектларда 145 минг дона, МФЙ ҳудудлари ва бошқа объектлар ҳудудларида 168 минг дона манзарали, мевали дарахтлар экилди.

   Тойлоқ туманидан ўтувчи М-39 Тошкент-Термез автомагистрал йўлининг жами 6,1 км ни ташкил этади. Ушбу ҳудудда 15 та суғориш қудуғи (скважина),  2,4 га ер майдонида 60 кг беда уруғи, 1500 та манзарали дарахт экилиши режалаштирилган. Бу бўйича Самарқанд давлат ўрмон хўжалиги билан шартнома имзоланган.

   Бугунги кунда М-39 Тошкент-Термез автомагистрал йўлининг туман ҳудудидан ўтувчи қисмида жойлашган  “Найман” МФЙда 1 та, “Хончорбоғ” МФЙда 2 та, “Ворсин” МФЙда 4 та жами 7 та суғориш қудуғи қурилди.

   М-39 “Тошкент-Термез” автомагистрал йўлининг туман ҳудудидан ўтувчи қисмидаги “Найман”, “Хончорбоғ”, Ворсин”, “Сочак” маҳаллалари ҳудудида жами 1600 та манзарали дарахтлар экилди.

   2023 йилнинг баҳор мавсумида 483 минг дона манзарали, мевали дарахт кўчатлари ва буталар экиш режалаштирилган бўлиб, амалда туман ҳудудида 489 минг дона дарахт кўчати экилди ва белгиланган режа 101 % га бажарилди.

    Жумладан,

Умумфойдаланишдаги йўл четларига 6370 дона;

Фермер хўжаликлари ерлари четларига 88 340 дона;

Қишлоқ хўжалиги  ерларида  иҳота дарахтлар барпо этиш учун 6 000 дона;

Ўрта махсус таълим муассасаларида 5100 дона;

Мактабгача ва мактаб таълим ташкилотлари ҳудудларида 19 750 дона;

Соғлиқни сақлаш тизимида 16 940 дона;

Корхона ва хизмат кўрсатиш йўналишлари ҳудудларида 87 880 дона;

Ободонлаштириш бошқармаси ҳудудларида 96 950 дона ;

   Туманимиздаги барча маҳаллалар ҳудудларида 161 910 минг дона манзарали, мевали дарахт кўчатларини экилди.

  Туман ҳокимлиги қурилиш комплексида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси штаби ташкил этилган бўлиб, мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар “Yashilmakon.eco” электрон платформасига киритиб борилмоқда.

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди