Жорий йилда Тойлоқ туман ҳудудида 8 та ЙТҲ содир бўлган, 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган

   Бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш, йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда иштирок этган Тойлоқ туман ИИБ ЖХХ ЙХХБ катта инспектори, сержант Фазлиддин Отабеков тадбир иштирокчиларига мавзу юзасидан батафсил маълумот берди.

   Таъкидландики, 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида Тойлоқ туман ҳудудида жами 8 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган. Ушбу ЙТҲларда 7 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатларини олган бўлса, 3 нафар шахс ҳаётдан кўз юмган.     

    Туманда ЙТҲ ларнинг олдини олиш борасида ташкилотлар, мактаблар ва маҳаллаларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, йўл - транспорт ҳодисалари содир этилишини олдини олиш ва бошқа мавзуларда 32 маротаба профилактик суҳбатлар ўтказилган.

    Бундан ташқари, А-377 “Самарқанд-Айний” автомобил йўлининг 2,5 ва 3,5 километрларининг пиёдалар ўтиш жойларида светофор ўрнатилди.

   Йўл – транспорт ҳодисаларининг чуқур таҳлили асосида туман ҳудудидаги автомобиль йўлларида аниқланган «авария ўчоқлари»да Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ ЙПХ 1 - отряди ходимлари билан ҳамкорликда автоҳалокатларнинг келиб чиқишига сабаб бўладиган қўпол қоидабузарликлар олдини олишга қаратилган рейдлар ташкиллаштирилиб, аниқланган қоидабузарларга нисбатан тегишли қонуний чоралар кўрилмокда. Шунингдек, «авария ўчоқлари» ва уларга ёндош ҳудудлардаги автомобиль йўлларининг ҳолати ва жиҳозланишини йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминланиш даражасига таъсири, меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келиши ҳам ўрганиб борилмоқда.

    Туман ҳудудида бўлган мулкчиликнинг турли шаклидаги юридик шахсларда мавжуд автотранспортлар сони 3552 тани, жисмоний шахсларга қарашли автотранспортлар сони 25022 тани  ва мототранспортлар сони 57 тани ташкил этади.

    Жисмоний шахсларга тегишли 14302 таси автомототранспорт воситаларининг 220 таси техник кўрикдан ўтказилди, 3 таси носоз ҳолатдалиги аниқланган.

   Йўл ва ободончилик идоралари билан ҳамкорликда туман ҳудудидаги автомобиль йўллари ҳолати ва жиҳозланиш даражасини, улардаги сунъий иншоотлар ва ҳаракатни тартибга солувчи техникавий воситаларни амалдаги меъёрий талаблар даражасига келтириш мақсадида бирмунча ишлар амалга оширилган. Йўл назорати соҳаси бўйича  19 та эскирган йўл белгилари алмаштирилди ва 26 та  етишмайдиган йўл белгилари ўрнатилган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди