Тойлоқдаги кўп қаватли уйлардаги барча хонадонлар “Менинг уйим” биллинг тизимига киритилган.

     Бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. Унда иштирок этган Тойлоқ туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Темур       Абдухолиқзода ОАВ вакилларига кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди.

    Маълумотларга кўра, Тойлоқ туманида 31 та кўп қаватли уй-жойлар, 846 та хонадонлар мавжуд бўлиб, унда 3000 га яқин (2890) аҳоли истиқомат қилади.

   1991 йилгача қурилган 9 та уй-жойлар капитал таъмирланган.  22 та уй-жойлар янги қурилган.

    2022 йилда Янги Тойлоқ бошқарув сервис компанияси томонидан 25 та уйга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Бугунги кунга қадар:

1.”Боғичинор” МФЙ ҳудудидаги Мустақиллик кўчаси 1-уй-жойнинг 850 м3 фасад қисми таъмирлади.

2.”Хўжақишлоқ” МФЙ ҳудудидаги 1,2,3-уйларнинг 80 п/метр оқова тизими янгисига алмаштирилди ва 150 куб/м яма қазиб ўрнатилди.

3. 3-уйнинг 23 метр электр таъминоти кабеллари янгисига алмаштирилди.

4.Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва сифатли коммунал хизматларни кўрсатиш мақсадида “Чароғбон”  МФЙ А.Жомий кўчасида жойлашган кўп квартирали уй-жойларнинг кириш эшикларига ҳамда ҳудудларига қўшимча 6 та кузатув  камералари ва лифтдан самарали фойдаланиш учун чип мосламалари ўрнатилди.

Қолаверса, кўп қаватли уй-жой фондига туташ ҳудудларни  ободонлаштириш бўйича:

52 та кириш йўлакларининг темир эшикларига пружиналар ўрнатилди, 8 та фрамуга ойналари целофан билан қопланди, 48 та кириш йўлакларига энергия тежовчи ҳаракат датчикли ёритиш чироқлари ҳамда фотерели ускуналари ўрнатилди.

Кўп квартирали уй-жойларнинг атрофларига 250 та арча, 50 та мевали  ҳамда 50 та бута  ва гуллар экилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил ПФ-144 сонли фармойишига асосан 12 та кўп квартирали уйлар техник жиҳатдан тўлиқ хатловдан ўтказилди.

 “Ягона реестр” Ахборот тизимига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож мулкдорларга ажратилган субсидия тумандаги 15 та муҳтож оилалар рўйхати шакллантирилиб, қоплаб бериш ишлари олиб борилмоқда.

Барча хонадонлар “Менинг уйим” биллинг тизимига киритилган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди