Тойлоқда 14046 нафар болалар мактабгача таълимга қамраб олинган, қамров фоизи 77,6 фоизни ташкил қилмоқда.

Бу ҳақда бугун Тойлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида айтилди.

Туман мактабгача таълим бўлими мудири Абдуазиз Мирзаев иштирок этган матбуот анжуманида Тойлоқ туманида болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш ҳолати ҳамда таълим сифатини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Туманда жами 192 та - 45 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 4 та ДХШ, 2 та нодавлат, 141 та ОНМТТ, 1 та Илк ривожлантириш маркази фаолият юритмоқда.

2022 йилда 22 та 50 қувватли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятини бошлаган бўлса, 20 нафар 25 ўринли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари 50 ўринли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига айлантирилди.

21-давлат мактабгача таълим ташкилотига қўшимча 2 та асосий гуруҳ, 31-35-40-43 ва 44-Давлат мактабгача таълим ташкилотига қўшимча 1 тадан асосий гуруҳлар очилиб, 210-нафар 3-7 ёшли болалар мактабгача таълимга қамраб олинди.

Тумандаги 1-умумий ўрта мактабда 2 та, 21- мактабда 2 та, 6-умумий ўрта таълим мактабида 1 та, Украч, Навзандак,  Беклар, Адас ва Қўшчинор МФЙ ларидан 1 тадан жами 10 та  бир йиллик бепул мажбурий таълим гуруҳлари очилди.

Ўтган давр мобайнида 4 664 дан ортиқ 6 ёшли болалар учун таълимнинг муқобил шаклларидан бири мажбурий бепул бир йиллик мактаб таълимига тайёрлов гуруҳлари ташкил этилиб, 146 та гуруҳларга 4 384 нафар 6 ёшли болалар қамраб олинди.

Бу эса, 6 ёшли болалар қамрови 63 фоиздан 94 фоизга етказилди. Бундан асосий мақсад, 6 ёшли болаларни келгусида муваффақиятли ўқув фаолияти учун шарт-шароитларни яратиш ва уларни бошланғич таълимга сифатли тайёрлашдан иборат.

Мактабгача таълим соҳасида янги 4 та давлат, 2 та нодавлат, 4 та ДХШ, 141 та Оилавий нодавлат болалар боғчаси ташкил этилиши эвазига, болалар қамрови   (2018 йилда) 32 фоиздан 77,6 фоизга кўтарилди.

   2023 йилинг якунига қадар тумандаги 3-7 ёшдаги боаларнинг мактабгача таълимга 1 та ДМТТ (120 нафар), 1 та ДХШ (120 нафар) ва 8 та 50 ўринли ОНМТТ (400 нафар)ларини янгидан очиш хисобига жами 640 та ва туманда фаолият кўрсатаётган Илк Ривожланиш марказига (300 нафар) болаларни қамраб олиш хисобига  қамров даражасини 88.8%га етказиш кўзда тутилган.

   Булардан ташқари 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси 4-йўналиш 38-мақсади Мактабгача таълимда қамров даражасини ҳозирги 71,5  фоиздан 95 фоизга етказиш режалаштирилган.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди