Тойлоқда 2023 йилда аҳоли хонадонларига 5 млн. 356 минг кг суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирлган

   Бугун нафақат туманимизда балки бутун республикада иссиқлик энергияси, хусусан газ танқислиги муаммоси кузатилмоқда. Аномал совуқ туфайлифуқароларимизнинг табиий газ ҳамда электр энергиясига бўлган талаби ошиши - газ босимининг пасайиши, электр энергиясидаги юкламанинг ортишига сабаб бўлди. Бу борадаги мурожаатлар сони ҳам бир неча баробарга кўпайди.

   Шу муносабат билан, биринчи навбатда, тумандаги кўп қаватли уйлар, аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик энергиясини етказиб бериш бўйича барча чоралар кўрилди.

    Аҳолининг табиий ва суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш борасидаги ишлар ҳақида "Ҳудудгаз Самарқанд" газ таьминоти филиали Тойлоқ тумангаз бўлими бошлиғи Бехзод  Шаропов иштирокида ўткалган матбуот анжуманида батафсил маълумот олдик.

    Тойлоқ туманида газлашган хонадонлар сони  36830  та бўлиб,  шундан табиий газ истеъмолчилари сони  9742 та (25%), суюлтирилган газ истеъмолчилари  сони 31147 та ­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­(75%) ни ташкил этади.  Туманда мавжуд ГРП лар сони жами  321 та бўлиб, табиий  газ тармоқлари  31 минг км ни ташкил этади.

    2022 йилда туманда табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида  16  дона юқори босимли газ тақсимлаш пунктлари (ГРП) мукаммал таъмирланди, 321 дона газ тақсимлаш пунктлари тафтишдан ўтказилди. 60  км. табиий газ тармоқлар босим остида синалди. 18  км ер ости газ қувурларининг газ сизиб чиқиш ҳолати текширилди.

     Тойлоқ туманида 2022 йил учун табиий газ истеъмолчиларига 68 млн м3, лимит ажратилган  бўлиб, амалда 62 млн.м3 табиий газ етказиб берилди.  Белгиланган лимитга нисбатан  (- 6 млн.м3) тежалган.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” тўғрисидаги ПҚ -4840-сонли  қорори асосида Тойлоқ туманида “Ақлли” газ ҳисоблагичларни ўрнатиш 2020 йил май ойидан бошланган бўлиб, режага кўра 9742 дона  ўрнатилди.  Режага нисбатан 100 % ни ташкил этади.

        Туманда суюлтирилган газ истеъмолчилар сони 31174  та, маиший газ балонлари сони 32973 донани яъни аҳолини  суюлтирилган маиший газ балон билан таъминланиш даражаси 106 фоизни ташкил килади.

    Ойлик ташиб келиш қуввати  474  минг 460 кг бўлиб, баллонларни ташиш учун  5 дона  газ ташувчи автотранспорт воситалари билан ойлик қуввати 474 минг 460 кг суюлтирилган газ етказиб берилди.

   2022 йилда аҳоли хонадонларига етказиб берилган суюлтирилган газ миқдори   2021 йил билан таққосланганида  ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 641 минг кг кўп етказиб берилган.

Бундан ташқари   маиший газ балон олмаган 465 та аҳоли хонадонлари маиший газ балон билан таъминланди.

     2022-2023  йил Куз-киш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда фавқулодда вазиятларни зудлик билан бартараф этилишини ташкил килиш мақсадида 2 та авария биргадалари ташкил этилиб, 2 та махсус техникалар жалб килинди.

    2022 йил декабрь 2023 йил январь ойларида суюлтирилган газ бўйича белгиланган режа 4842 минг кг бўлиб, амалда 4712 минг кг суюлтирилган газ етказиб берилди.  

    2023 йилда аҳоли хонадонларига 5 млн. 356 минг кг суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирлган. Тумандаги суюлтирилган газ истеъмлчиларига бир ойга 16 кг, кунлик 0,5 кг суюлтирилган газ тўғри келади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди