Ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар: асосий кўрсаткичлар ва натижалар

     Бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

   Тадбирда  тегишли ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.Анжуманда иштирок этган туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг бош мутахассиси Мусурмон Розиев комплекс таркибидаги соҳалар бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда галдаги режалар ҳақида маълумот берди.

   Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида биринчи мавсумда тумандаги маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича комиссия фаолияти йўлга қўйилиб, тумандаги 16-30 ёшдаги ёшлар хатловдан ўтказилиб 48 318 нафар ёшлар мавжудлиги аниқланди ҳамда “Ёшлар баланси” электрон платформасига киритилди.

   Хатлов натижасига кўра ёшлар дафтарига 1 791 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 250 ва 312-сонли қарори асосида ёшларга ёрдам кўрсатилиб дафтардан чиқарилди.

  Иккинчи мавсумда тумандаги 14-30 ёшдаги ёшлар хатловдан ўтказилиб 55 079 нафар ёшлар мавжудлиги аниқланди ҳамда “Ёшлар баланси” электрон платформасига киритилди. Хатлов натижаларига кўра муаммолари мавжуд бўлган ёшлар – 1 791 нафарни ташкил этди ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилди. Шу кунга қадар жами 1 743 нафар ёшлар (1-сектор 552 нафари, 2 сектор 436 нафари, 3 сектор 326 нафари, 4 сектор 429 нафари)га амалий ёрдамлар кўрсатилиб, “Ёшлар дафтари”дан чиқарилди. “Ёшлар портали” электрон платформаси орқали келиб тушган ёшлар мурожаатларини ўрганиб, моддий ёрдамга муҳтож, кам таъминланган оила фарзандларига амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

   Шунингдек, матбуот анжуманида, таълим ва мактабгача таълим тизими соҳасидаги ўзгаришлар, таълим сифатини ошириш, қолаверса, тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар, ёшлар спортини ривожланитириш борасида туманда амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди