Тойлоқ туман адлия бўлимининг жамият ва халққа қандай фойдаси тегаяпти?

   Мазкур саволимизга бугун туман адлия бўлими бошлиғи Санжар Чулиев иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида батафсил маълумот берилди. Анжуман давомида бўлимнинг 2022 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди.  

   Хусусан, Тойлоқ туман адлия бўлими томонидан ҳуқуқни қўллаш соҳасида 24 та идораларда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилган ва 28 та идорада мониторинглар ўтказилиб, натижаларига кўра, жами 40.171 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Бу кўрсатгич ўтган йилга нисбатан 5 мингтадан ошган.

   Мазкур қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда уларга келгусида йўл қўймаслик борасида туман адлия бўлими томонидан  жами 585 та таъсир чоралари қўлланилган.

   Жумладан, аниқланган қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида ташкилотларга 203 та тақдимномалар киритилди, қонун ҳужжатларининг бузилиши мумкин эмаслиги тўғрисида 53 нафар мансабдор шахлар расман огоҳлантирилди ҳамда 96 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланган. Шунингдек, киритилган тақдимномаларга асосан, 161 нафар масъул шахслар интизомий жавобгарликка тортилган.

Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш соҳасида

   Фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб, ФИБ Тойлоқ туманлараро судига жами 443 млн. 324 минг сўмлик жами 127 та даъво аризалари ҳамда Самарқанд туманлараро маъмурий судига 6 та шикоят аризалари киритилди, суд томонидан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилди ва пул маблағлари ундириб берилган.

    Шу билан бир қаторда, давлат органлари ва ташкилотларига Президент Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатлар юзасидан жами 85 та ҳуқуқий маслаҳатлар киритилган.

Жумладан, фуқаро Н.Болтаеванинг амалдаги қонунчиликка мувофиқ равишда иш ҳақи тўлаб берилмаганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилган.

   Аниқланишича, фуқаро 2019 йилдан 2021 йилга қадар Тойлоқ туман ХТБга қарашли 5-сонли умумтаълим мактабида лаборант вазифасида ишлаганлиги, бироқ унга 2019 йилнинг 1 сентябридан 2022 йилнинг
28 февралига қадар ягона тариф сеткасининг 3-разряди бўйича иш ҳақи тўлаб келинган.

  Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентабрдаги “Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 743-сонли қарорининг 4-иловасида умумтаълим мактабларининг лаборантларига ягона тариф сеткасининг 6-разряди бўйича иш ҳақи тўланиши белгиланган.

   Ҳолат бўйича туман Адлия бўлими томонидан ФИБ Тойлоқ туманлараро судига даъво аризаси киритилиб, фуқаро Н.Болтаевага ўз вақтида тўлаб берилмаган 2.031.398 сўмлик иш ҳақини қарздордан ундириш тўғрисида суд буйруғи чиқарилиши таъминланган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида, 2022 йилнинг ўтган даврида туман адлия бўлимига фуқаролар  ва юридик шахслардан  жами
321 та мурожаатлар келиб тушган.

Шундан 227 та мурожаатлар қаноатлантирилди, 55 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 38 нафар фуқаронинг мурожаати тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун ваколатли идораларга юборилган. 

Мазкур мурожаатларнинг 167 таси жойларда ўтказилган сайёр қабуллар орқали қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг 81 таси ариза ва 86 таси шикоят шаклида бўлиб, уларнинг ижроси белгиланган тартибда ҳал қилиниши таъминланган.

Шикоятлар асосида иш ҳақларини ундириб бериш, устамларни қайта ҳисоблаш, фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация ундириш, пенсия миқдорини аниқлаш, кам тўланиб келаётган иш ҳақлари юзасидан судларга даъво аризалар киритилди ва суд томонидан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган.

Шунингдек, бўлим ходимлари томонидан фуқаро Б.Рахимованинг фуқаролик паспорти олишда қийналаётганлиги ва оталикни суд тартибида белгилашга амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаати ўрганиб чиқилган.

Мурожаатни ўрганиш натижаси бўйича ФИБ Тойлоқ туманлараро судига “оталикни белгилаш” бўйича даъво аризаси киритилиб, даъво талаби суд томонидан қаноатлантирилган.

Шунингдек, ҳуқуқий тарғибот соҳасида ҳам мунтазам ишлар амалга оширилб келинмоқда.

Бўлим томонидан жорий йилнинг ўтган даврида жами 4.211 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди.

Шундан, оммавий ахборот воситаларида жами 414 маротаба чиқишлар қилинди.

Хусусан, 29 маротаба телевиденияда, 85 маротаба радио орқали, 101 маротаба республика ва маҳаллий (“Қўшчинор”) газеталарда чиқишлар қилинди. Ижтимоий тармоқларда 199 маротаба турли мақолалар чоп этилди.

Қонун ҳужжатларини такомиллаштириш соҳасида

Марказ томонидан ўтган давр мобайнида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш буйича жами 47 та қонун ҳужжатларига таклифлар киритилди.

 

Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида

Ўтган давр мобайнида Давлат хизматлари маркази томонидан  жами 47150 та хизматлар кўрсатилди. Шундан фуқароларга жами 3753 та ҳолатда масофадан туриб (онлайн) хизматлар кўрсатилди.

Кўрсатилган хизматларнинг 931 таси бўйича ваколатли органлар томонидан маъмурий регламентларда белгиланган ижро муддатлари бузилганлиги учун вилоят Адлия бошқармасига “махсус хабар”лар юборилди.

Туманда жами 3107 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, шундан 500 та юридик шахслар, 938 таси якка тартибдаги тадбиркорлар, 1669 таси юридик шахс ташкил этмаган деҳқон хўжаликларини ташкил этади.

Бундан ташқари, жами 353 та тадбиркорлик субъектлари, шундан 311 та юридик шахс ва 42 та якка тартибдаги тадбиркорлар қайта  давлат рўйхатидан ўтказилди.

Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан туманнинг чекка ва аҳоли гавжум жойларида яшовчи фуқаролар учун ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари махсус жиҳозланган “Дамас” русумли автомашинада жами 4876 та (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2434 та кўп) сайёр хизматлар кўрсатилди.

Юридик хизмат кўрсатиш соҳасида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5168-сон қарорига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимлари негизида “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари” ташкил этилди ва 2021 йил 1-октябрдан бошлаб, дастлаб 12 та бюджет ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

Жумладан, қуйидаги ташкилотларга юридик хизмат кўрсатилди.

 

1.

Молия бўлими

2.

Халқ таълими бўлими

3.

Мактабгача таълим бўлими

4.

Маданият бўлими

5.

Тиббиёт бирлашмаси

6.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими

7.

Давлат ўрмон хўжалиги

8.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими

9.

Ободонлаштириш бошқармаси

10.

Ирригация бўлими

11.

Қурилиш бўлими

12.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими

 

         Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “Юридик кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 173-сон қарорига асосан 2022 йил 1 августдан бошлаб яна 7 та давлат идораси ва 3 та давлат муассасасига (жами 19 та туман бўғинидаги ташкилотар ва 3 та давлат муассасаларига) юридик хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

  1. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими;
  2. қишлоқ хўжалиги бўлими;
  3. туризм ва маданий мерос бўлими;
  4. спортни ривожлантириш бўлими;
  5. оила ва хотин-қизлар бўлими;
  6. давлат солиқ инспекцияси;
  7. аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази;
  8. давлат умумий ўрта таълим мактаблари;
  9. давлат мактабгача таълим ташкилотлари;
  10. давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар.

         Юридик хизмат кўрсатиш марказига жорий йилнинг ўтган даврида
“Е-ҳуқуқшунос” тизими орқали бюджет ташкилотларидан жами 16187 та ҳужжатлар ҳуқуқий хулоса олиш учун келиб тушди.

Шундан, 11333 та буйруқ ва 4854 та шартномавий муносабатлар бўйича хужжатлар кўриб чиқилди.

Қонунчиликка зидлиги сабабли 3116 та ҳужжатлар рад этилган бўлиб, 1237 та ҳужжатлар қонунчиликка зид равишда ишлаб чиқилганлиги сабабли салбий хулосалар берилди. 6 та талабнома ва 3 та даъво аризалар киритилган, 5 та талабнома қаноатлантририлган, 1 таси ижрода. 1 даьво ариза қаноатлантирилган ва 2 таси ижрода.

    ФҲДЁ соҳасида   

   Тойлоқ туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2022 йилда 5.880 нафар фуқароларга туғилганлик гувоҳномалари, 1860 нафар фуқароларга никоҳ гувоҳномалари берилди ва 207 нафар фуқароларнинг ажримни ва 851 нафар фуқароларнинг ўлимни қайд этиш тўғрисидаги аризалари кўриб чиқилиб, далолатнома ёзувлари расмийлаштирилди.

Туман адлия бўлими,

туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди