Доимий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди 

Унда Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашининг навбатдаги 67-сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Жумладан, тумандаги секторлар раҳбарларининг сектор ҳудудида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботлари, туман ҳокимлиги ижро интизоми назорати бўйича бош мутахассиси К.Хамроевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 10-февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан ахбороти, туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ф.Нажмиддиновнинг туманда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси тадбирлари доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи, шунингдек,  туманда мактабгача таълим тизимининг бугунги кундаги ҳолати, унинг сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда истиқболдаги вазифалар юзасидан туман Мактабгача таълим бўлими мудири А.Мирзаевнинг ҳисоботи ва кун тартибидаги барча масалалар юзасидан ҳисоботлар тингланди.

Йиғилиш кун тартибидаги барча масалалар комиссия аъзолари томонидан муҳокама этилиб, фикр-мулоҳазалар билдирилгач, ҳисоботлар навбатдаги сессияга киритиш учун тавсия этилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди