Давлат-хусусий шерикчилик шакллари кенгаймоқда

Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик шаклларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш билан боғлиқ қарор қабул қилди.

Юртбошимизнинг «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан қабул қилинган ушбу ҳужжатда муҳим жиҳатларга эътибор қаратилган. Хусусан, хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шериклик хусусий шерикнинг ташаббуси билан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида танлов ўтказилмасдан, музокаралар олиб бориш орқали амалга оширилиши, мазкур фаолият тўғрисидаги низом қоидалари асосида иш юритиши тадбиркорликка қўл урмоқчи бўлган ўнлаб тумандошларимиз учун кенг имкониятлар эшигини очиб берди. Бу албатта қувонарли ҳол. Чунки ишбилармонлар соҳа ривожига  қўшиш орқали, нафақат ўзлари, жамият учун наф келтиришади, балки янги иш ўринлари яратишади.

Тузилган битимлар ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши ҳамда хусусий шериклар томонидан ўз зиммаларидаги мажбуриятларга риоя қилиниши икки томоннинг ҳам масъулиятини янада кучайтиради.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди