16 сентябрь - Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш куни

  Тойлоқ туман 2-сон касб-ҳунар мактабида 16-сентябрь - Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш куни ва Озон қатламини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Вена конвенциясининг 35 йиллиги муносабати билан “Озон-ҳаёт учун; 35 йил глобал озон қатламини ҳимоя қилиш” шиори остида расмлар ва иншолар танлови ўтказилди. 
    Шунингдек, тадбир доирасида ўтказилган очиқ дарсда касб-ҳунар мактабининг биология фани ўқитувчиси А.Фозилов ўқувчи-ёшларга Озон қатлами ҳақида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 9-мартдаги “Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида” қарори ҳақида тушунча берди.  Миллий дастур ва уни амалга ошириш бўйича ўтказиладиган барча тарғибот ва ташвиқот тадбирларида она табиатни, хусусан озон қатламини ҳимоя қилиш тўғрисида аҳолининг хабардорлигини ошириш лозимлигини таъкидлади.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди