Доимий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди  

   Унда Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашининг навбатдаги 63-сессияси кун тартибига киритилган масалалар 
юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди.
    Жумладан, ҳудудда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар, туманда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чоралар, хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш, аҳолини узлуксиз табиий газ ва суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар тингланди.
   Йиғилиш кун тартибидаги барча масалалар комиссия аъзолари томонидан муҳокама этилиб, фикр-мулоҳазалар билдирилгач, ҳисоботлар навбатдаги сессияга киритиш учун тавсия этилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди