Маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш чорали кўрилмоқда

   Жорий йилнинг 7 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг “Аҳолининг кундалик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган энг долзарб муаммоларни ўрганиш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги фармойиши қабул қилинди.
    Мазкур ҳужжатга асосан республика ишчи гуруҳ аъзолари аҳолини қийнаб келаётган, уларнинг кайфиятига бевосита таъсир кўрсатувчи энг долзаб муаммоларни ўрганишмоқда. 
     Хусусан, Молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков, Республика ишчи гуруҳи азоси Комилжон Мусаев, сектор раҳбарлари, туман ҳокими Б.Бобоназаров ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари Тойлоқ туманидаги Жумабозор, Жалолобод, Сарибозор ва Хўжақишлоқ маҳаллаларида бўлиб, 3 та асосий муаммоларни ўрганишди ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди