СПОРТЧИЛАРИМИЗ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ ҒОЛИБИ БЎЛИШДИ

  Жорий йил 4-8 сентябрь кунлари Таиланднинг Чонбури шаҳрида Осиё-Океания кураш конфедерацияси томонидан ўзбек миллий кураши бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли мусобоқада  20 ёшгача бўлган энг кучли полвонлар ўзаро куч синашади.
  Унда Тойлоқ якка кураш ва сув спорт турларига тайёрлаш Олимпия маркази кураш бўлимининг 11-синф ўқувчиси Азиза Нажимова 48 кг вазнда 3-ўрин соҳиби бўлган бўлса, кураш бўлимининг битирувчиси  Ҳаётбек Ғайбуллаев 66 кг вазнда ҳамда Асрор Ҳамидов 100 кг вазнда фахирли 1-ўринларни қўлга киритишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди