Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигига бағишланди

  Маълумки, 2022–2023 йилларда буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги ЮНEСКО шафеълигида халқаро миқёсда кенг нишонланади. Ўзининг ноёб асарлари ҳамда оламшумул кашфиётлари билан жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган Абу Райҳон Берунийнинг илмий-маърифий меросини яна-да чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, ушбу йўналишда тадқиқотлар олиб бораётган етакчи халқаро илмий марказлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш мақсадига қаратилган бу тадбирга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. 

    Хусусан, Тойлоқ туман Давлат хизматлари маркази ходимлари учун маънавият соати ўтказилди. Унда буюк мутафаккир ва қомусий олим, Илк Ренессанс даврининг ёрқин намояндаси Абу Райҳон Берунийнинг ҳаёти, илмий-маърифий мероси ҳақида сўз юритилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди