Мудофаа ишлари бўлими – “армия остонаси”

   Бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида  туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Сарвар Набиев иштирокида ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида туман мудофаа ишлари бўлимининг моддий-техник баъзасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

    Маълумотларга кўра Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашининг 2021 йил 25 январдаги 97/21-сонли қарорига асосан Тойлоқ тумани Мудофаа ишлари бўлимининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун 22 500 000 (йигирма икки миллион беш юз минг) сўм пул ажратилган. Бўлимнинг икки қаватли маъмурий биноси тўлиқ реконструкция қилинган, ёритиш ва иситиш тизимлари тўлиқ ўрнатилган, машина қўйиш учун замонавий типдаги автотураргоҳ қурилган.

  Мудофаа ишлари бўлимини ахборот коммуникация технологиялари билан таъминлаш мақсадида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 3 дона компютер жамланмаси,  1 дона принтер, 1 дона рангли принтер, 1 дона фотоаппарат жами 21333422 (йигирма бир миллион уч юз ўттиз уч минг тўрт юз йигирма икки) сўмлик ахборот технологиялари олиб берилди.

  Матбуот анжумани давомида иштирокчилар мудофаа бўлими ишини янада жонлантириш, ёшларни ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган тарғибот тадбирларини юқори савияда ташкил этиш борасидаги фикр ва таклифларини билдиришди. Шунингдек, муддатли ҳарбий чақирув ҳамда сафарбарлик чақирув резерви борасида ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.

  Армия хақидаги илк таассуротлари “армия остонаси” дея эътироф этиладиган мазкур даргоҳда уйғониши, ҳарбий-ватанпарварлик тарбия ҳам шу жойда шаклланиши такидланди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди