Ислоҳотлар инсон манфаатлари учун

   Юртимизда ҳар бир соҳада “Ислоҳотлар инсон қадри учун” деган эзгу ғоя асосида кўплаб дастурлар амалга оширилмоқда.  Фарзанд тарбияси билан машғул оилаларга давлат томонидан бола пули, нафақа, моддий ёрдам каби кўмаклар кўрсатилаётгани ҳам инсон қадрини улуғлаш саналади. Фақат, бу каби ижтимоий ҳимоя воситалари фуқароларнинг ижтимоий ҳолати, меҳнат ва турмуш шароитлари, даромадлари даражасига боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Бироқ, бола парвариши учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилувчилар сони кўпайиб бормоқда. 
   Қонунчиликдаги янгиликлардан аҳолини хабардор қилиш, фуқаролар ўртасида нотўғри тушунчалар кўпайишининг олдини олиш мақсадида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тойлоқ туман бўлими бошлиғи Ж. Жўраев томонидан маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди. Унда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва болалар нафақаси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳиятини ёритиб берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди