Хотин-қизлар фаоллари учун семинар ташкил этилди

 

   Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига кўмаклашиш бўйича республика ишчи гуруҳи туманимизда бўлди. Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича фармон, қарор ва фармойишлар ижроси, хотин-қизлар фаолларининг фаолият самарадорлиги, эришилган натижа ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлили юзасидан учрашув ўтказилди.

   Тадбирда ишчи гуруҳ аъзоси, оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бўлим бошлиғи, профессор Карима Норқулова, оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, доцент Ҳусниддин Норқулов ҳамда вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Зулфия Рафиева қатнашди. Сектор раҳбарлари ва ҳамкор ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирокида аниқ вазият рақамлар мисолида таҳлил қилинди.

    Семинарда сўзга чаққан оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бўлим бошлиғи Карима Норқулова туманда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш  масалаларига оид айрим вазифалар ижросида камчиликларга йўлга қўйилаётганини таъкидлади.

    Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81 ҳамда ПФ-87-сонли фармонлари ижросини таъминлаш, аёллар бандлиги таъминлаш, саломатлигини  мустаҳкамлаш, уларнинг муаммоларни ҳал этиш, ажримларнинг олдини олиш, оилавий қадриятларни янада мустаҳкамлаш борасида  таъсирчан тадбирларни ташкил этиш каби вазифаларга масъулият билан ёндашиш кераклигини ҳамда бу тадбирларни амалга оширишда туман ташкилотларнинг ҳамкорлини яхшилаш кераклигини таъкидлади. Шунингдек, туман ташкилотлари ҳамда хотин-қизлар фаолларининг фаолиятларини таҳлил қилди. Мавжуд муаммоларни бартараф этишда аёллар фаолларига зарур тавсиялар, маслаҳат ва кўрсатмалар берилди.

    Шунингдек, семинарда оила ва хотин қизлар илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, доцент Ҳусниддин Норқулов маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг иш жараёнини самарали ташкил этишнинг 8 та йўналишлари ҳамда  хотин-қизлар фаоллари томонидан оилалар ва хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни олиб олиш, оммавий спорт тадбирларини ўтказиш, жамоатчилик тузилмалари ишини самарали ташкил этиш бўйича тавсияларини берди.

  Семинардан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги хотин-қизларни  касб-ҳунарга ўқитиш ва  ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари фаолияти билан яқиндан танишишди. Марказ ходимлари билан суҳбатлашиб, соҳадаги ютуқ ва камчиликлар хусусида фикр алмашишди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди