Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш муҳим вазифа

   Бутун дунё бўйича глобал исиш жадал давом этаётган, қолаверса аҳоли сонининг ортиб бориши сабабли сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни тақозо этмоқда. Қолаверса, қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожи, кўп жиҳатдан, сув ресурсларидан нечоғли унумли фойдаланишга боғлиқ. Бугун туман ҳокимлигида ўтказилган очиқ мулоқотда ҳам айнан шу мавзуда сўз юритилди. Унда иштирок этган Тойлоқ туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосарининг бош мутахассиси Шерзод Ҳайдаров сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни қўллаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. 
    Туманда хўжаликлараро суғориш тармоқларида 167 дона гидротехник иншоотлар, жумладан, 61 дона гидропостлар, 61 дона сув олувчи,  7 дона сув тўсувчи иншоотлар мавжуд. Суғориладиган ер майдонларини  йил давомида сув билан таъминлаш учун 795 км хўжалик ички суғориш тармоқларимиз хизмат қилиб келмоқда. Уларда 123 дона сув олиш нуқталари мавжуд бўлиб, 12 та агрофирмаларни сув билан таъминлаб келмоқда.

   Суғориладиган ер майдонларининг  мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарор сақлаш учун 128,7 км жумладан,  Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция балансидаги 17 та  102,8 км узунликдаги (Қорасув бирлашма,  Қоззихона, Қорасув ўнг, Қорасув чап, Наққашон, Жумабозор ирмоқлари-1, Жумабозор ирмоқлари-2, Адас, Шохкаш, Сариқамиш-1, Сариқамиш-2, Пайшанба, Эски Жума, Маданият, Хайдарариқ, Украчсой ва Сизот) туманлараро, хўжаликлараро ва юқорида номлари келтирилган коллектор тармоқларига келиб қуйиладиган 112 дона  25,9 км узунликдаги хўжалик ички коллектор тармоқлари мавжуд.

Tуманда 290 гектар майдонга томчилатиб суғориш жорий этилган.

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2022 йилда  800 гектар майдонда сув тежовчи технологияларни (жумладан, томчилатиб суғориш 350 гектар ва ёмғирлатиб суғориш 450 гектар) жорий этиш белгиланган.

    Насос станциялари ва энергетика бўлимида жами 63 та суғориш қудуқлари  туманнинг 1 минг 418 гектар экин майдонлари сув билан таъминланйди. Жумладан: 686 гектар ғалла, 427 гектар  боғ ва узумзорлар шунингдек 305  гектар бошқа қишлоқ хўжалик экинлари. 2021 йилда суғориш қудуқлари орқали 10.2 млн м3 сув чиқариб берилган.

   2021 йил бошқармага  3.4 млн.кВт соат эл.энергия лимити ажратилган ҳолда амалда 3.2 млн.кВт. соат эл. энергияси сарфланди ёки  0.2 млн. кВт соат. эл. энергия иқтисод қилишга эришилди.

    Насос станциялари ва энергетика бўлими томонидан 2022 йил суғориш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 2021-          2022 йиллар куз-қиш мавсумида 6 та суғориш қудуқғини таъмирлаш ишлари бажариш режалаштирилган.

   Бугунги кун ҳолатига 6 та (100 фоиз) суғориш қудуқлари таъмирланди.

   2022 йилда бошқармага қарашли насос станциялари ва суғориш қудуқларини ишлатиш учун 3.8 млн. кВт соат электр энергия лимити ажратилган.

   Очиқ мулоқотда иштирокчилар томонидан туманда сув хўжалиги объектларидаги мавжуд муаммолар хусусида ҳам тўхталиб ўтилди. 

   Таъкидландики, туманда йилдан-йилга сув танқислиги кучайиб бораётган бир вақтда сувдан самарали фойдаланиш долзарб вазифа бўлиб келмоқда.  Фермер ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларини томчилатиб суғориш тизимига ўтказиш, ҳамда аҳоли томонидан суғориш ва коллектор тармоқлари атрофидан хўжасизларча фойдаланиш, уни ўзанига ахлатлар ташлаб кўмиш, коллекторларга банд қўйиб сув олиш ва сув олиб бўлгандан сўнг уни олиб ташламаслик, экин майдонларидан чиқаётган оқовани тўғридан-тўғри коллектор тармоқларига ташланиши натижасида тозаланган коллектор тармоқларини бир йилга бормай лойқага тўлдириш, ҳатто баъзи ташкилотлар томонидан қувурли ўтиш жойларидан газ, водопровод, кабел каби коммуникацияларни келишмаган ҳолда ўтказиб юбориш  ҳолатлари учрамоқда. 

Тадбир давомида тизимдаги камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди. 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди