Тойлоқ туманида 13 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 10 нафари эса тан жароҳати олишган.

   Жорий йилнинг ўтган вақти мобайнида Тойлоқ туманида 13 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 10 нафари эса тан жароҳати олишган.

  Бу ҳақда бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида туман ИИБ ЙҲХБ инспектори  ўтказилган матб, катта сержант Маъруфжон Воҳидов иштирокида тказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

   Кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, инсонлар ҳаётини асраш мақсадида туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан жойларда 91 маротаба тарғибот тадбирлари ўтказилган. Қолаверса, туман ҳудудидаги автомобил йўлларида аниқланган “авария ўчоқлари”да Самарқанд вилояти йўл ҳаракати хавсизлиги ходимлари билан ҳамкорликда автоҳалокатларнинг келиб чиқишига сабаб бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг олдини олишга қаратилган рейд  тадбирлари ўтказилиб, аниқланган қоидабузарларга нисбатан тегишли қонуни чоралар кўрилмоқда. Шунингдек, “авария ўчоқлари” ва уларга ёндош ҳудудлардаги автомобиль йўлларининг ҳолати ва жиҳозланишининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш даражасига таъсири, меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келиши ҳам ўрганиб борилмоқда.

  Маълумотларга кўра, туманда 22929 та автотранспорт мавжуд бўлиб, шундан 1638 таси юридик ташкилотларнинг хизмат автомашинаси ҳисобланади.

   Жисмоний шахсларга тегишли бўлган 19335 та автотранспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлиб, шундан 332 таси ўтказилган. Юридик ташкилотларга тегишли бўлган 1638 та автотранспортнинг 420 таси техник кўрикдан ўтказилган бўлиб, 12 таси носоз ҳолатдалиги аниқланди.  

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди