Раҳбар ва ёшлар учрашди

 Ўрай элипок маҳалласида "Ҳоким  ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди.

  Унда иштирок этган Тойлоқ туман ҳокимининг ўринбосари Жаҳонгир  Ҳақбердиев, 1-сектор котиби Шерзод Қораевлар маҳалла ёшларининг муаммоларини тинглаб, уларга қонуний ечим топиш чораларини кўрди. Ёшлар томонидан билдирилган қўшимча таклиф ва ташаббусларни қўллаб-қувватлади.
    Ёшлар маҳаллада ўтказилаётган турли спорт тадбирлари, қолаверса, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга хизмат қилувчи маданий-маърифий,  кўнгилочар тадбирлар кўпроқ ўтказилиши тарафдори эканликларини маълум қилишди.  

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати. 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди