Мақсад: Болаларни жисмонан чиниқтириш

   Тойлоқ  тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 42-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида  “Ёзги соғломлаштиришни ташкил этиш” мавзусида ўқув амалий семинар ўтказилди.
    Семинарда тумандаги барча давлат мактабгача таълим ташкилоти директорлари,  методист, тарбиячи, психолог, жисмоний тарбия йўриқчилари иштирок этишди. 

   Семинарда, ёз фаслида болаларнинг очиқ ҳавода кўпроқ сайр қилишлари, танасини чиниқтириш, ҳаракатда бўлиш ва саломатлигини мустаҳкамлаш учун мактабгача таълим ташкилотларида қулай ва зарурий шарт-шароитлар яратиш,  шунингдек, ёзда мактабгача ёшдаги болалар билан ўтказиладиган барча тадбирларни енгиллаштириш, қизиқарли ва ёрқин ўтишини таъминлаш, чарчоқёзди машқлар, турли кўнгилочар тадбирларни мунтазам уюштириш, кичик сайрларни ташкиллаштириш, ижодий ва амалий ишларни бажартириш, сув муолажаларини ўринли қўллаш ва алоҳида белгиланган кун тартибига қатъий амал қилиш тавсия этилди.
   Семинар қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди