29- Болалар мусиқа ва санъат мактаби концертлар залида "Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурч" шиори остида Ватан ҳимоячилар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Б. Бобоназаров, давлат ва жамоат ташкилоти раҳбарлари, Миллий гвардия ҳарбийлари, ҳарбий ватанпарварлик ойлигида фаол қатнашиб , мавзуга доир турли танловларда ғолиб бўлган ўқувчилар қатнашди. Танлов ғолиблари ва ойликда фаоллик кўрсатган мураббийлар туман ҳокими ва халқ таълими туман бўлимининг совғалари билан тақдирландилар.        

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди