Ҳуқуқий онг юксалса, жамият тараққиётига йўл очилади

  Жамиятнинг демократия йўлидан жадал ривожланиши ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мувоффақияти кўп жиҳатдан фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқ. Мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини англаш, ушбу жараёнда иштирок этиш фуқароларнинг

  Шу боисдан бугунги кунда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 Бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида туман адлия бўлими бошлиғи Азамат Ғафоров иштирокида ўтказилган матбуо анжуманида аҳоли ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалар ходимларининг ҳуқуқий онгини ўстириш, сиёсий билимларини ошириш борасида амалга ширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.  

  Таъкидландики, туман адлия бўлими томонидан 2022 йил январь-май ойларида туманда аҳолининг ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтириш, янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш мақсадида жами 1685 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан, оммавий ахборот воситаларида 200 дан отиқ чиқишлар қилинди.

   Хусусан, “Ўзбекистон 24” телеканалида 1 маротаба, вилоят телерадиокомпаниясининг “Диёр-24” ўрсатувида 6 маротаба, радио орқали 20 маротаба, туман “Қўшчинор” газетасида 28 маротаба, веб-сайтлар орқали 217 маротаба турли мақолалар чиқарилди.

   Шунингдек, бўлим ходимлари томонидан жойларда ва уйма-уй юриш орқали 1000 дан ортиқ оғзаки ҳуқуқий тарғибот ва тушунтириш ишлари амалга оширилди.

  Хусусан, жорий йилнинг апрель-май ойларида бўлим ходимлари томонидан туманнинг “Ўрой-Элипок”, “Бирлик”, “Тараққиёт”, “Галаботир” ва бошқа бир қатор маҳаллаларда аҳолининг ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

   Бундан ташқари, вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг топшириғига асосан ҳафтанинг ҳар шанба куни маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ўтказиладиган кун сифатида белгиланиб, тасдиқланган режа-граафик асосида тарғибот тадбирлари давом эттириб борилмоқда.

   Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги "Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг ижросини ҳудудларда ташкил қилиш ва унинг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича тасдиқланган медиа-режага мувофиқ тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

   Уйма-уй юриш жараёнида фуқароларни қийнаб келаётган уй-жой, никоҳ, алимент, туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиш, мерос, фарзандликка олиш ва васий тайинлаш каби масалалар юзасидан 30 дан ортиқ  мурожаатлар олиниб, ҳуқуқий тушунтириш ва қонуний ҳал этиш тартиби тушунтирилди.

Матбуот анжуманида,  корхона муассаса ва ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирлар ҳақида ҳам маълумот берилди. 

   Жумладан, туман ҳудудида жойлашган маҳаллаларда  “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан 70 дан ортиқ  тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Шундан, оммавий ахборот воситаларида жами 17 маротаба чиқишлар қилинди.

   Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган “Тиббиёт ходимлари ва талим тизими ходимларининг манфаатларини ҳимоя қилиш ойлиги” доирасида тиббиёт бирлашмаси тизимига кирувчи ташкилотларда 12 маротаба, ХТБ тизимига кирувчи ташкилотларда 28 маротаба тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

    Ўтказилган тарғибот тадбирлари мобайнида, меҳнат қонунчилигида белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлар, ҳодимларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳамда конституциявий ҳуқуқ ва бурчлар масаласига алоҳида урғу берилди.

   Шу билан биргаликда, сўнги йилларда мамлакатимиз ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган туб ислоҳотлар ҳамда аҳолиги яратилаётган имкониятлар тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилганлиги таъкидланди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди