Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш — давр талаби

    Маълумки, кейинги йилларда республикамизда таълим- тарбия сифатини янада ошириш, умумтаълим мактабларда “Оила-маҳалла-мактаб-олий ўқув юртлари” ҳамкорлиги моделини тадбиқ этиш, 5 та муҳим ташаббус йўналишларида ўқувчиларни тўгаракларга жалб этиш ва жамиятда ўқитувчилар мавқеини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
  Вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршид Очилов ҳамда Тойлоқ туманидаги умумтаълим мактабларининг директорлари, директор ўринбосарлари ҳамда тегишли соҳа раҳбарлари билан ўтказилган учрашув ҳам шу мақсадга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди. 

    Унда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратларини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш, мактаб битирувчиларининг Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш коэфицентини ошириш борасида сўз юритилди. 

    Шунингдек, Х. Очилов туман ҳокимлигида ташкил этилган “Ёшлар штаби” фаолиятини ўрганиб, штаб аъзолари билан суҳбат ўтказди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди