Сектор раҳбарининг сайёр қабули

Туманнинг Сарибозор маҳалла фуқаролар йиғинида 3-сектор раҳбари, Халқ қабулхонаси Тойлоқ тумани бўлими, тумандаги судлар раислари ҳамда ташкилот раҳбарларининг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган сайёр қабул жараёнида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари эшитилди.

Қабул жараёнида сектор раҳбари М.Шермуҳаммедов томонидан ҳудудда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот бериб, Хўжақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида 2017 йилда 22 та 2 сотихли, 3 хонали уй-жойлар, 2018 йилда 1 та 2 қаватли 16 хонадонли уй-жойлар, Сарибозор маҳалласида 30 та 2 сотихли 3 хонали уй-жойлар қуриб фойдаланишга топширилганлиги, 2019 йилда Хўжақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғини “Обод қишлоқ” Давлат дастурига киритилганлиги айтиб ўтилди.

Шу билан биргаликда сектор раҳбари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда профилактика инспекторларига ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсияларини бериб ўтди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди