Маҳалла раислари сайловини ўтказиш бўйича ўқув-семинар ўтказилди

    Айни кунларда мамлакатимизда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Бу борада ўқув-семинарлар ташкил этилиб, сайловни ўтказиш бўйича комиссия раислари ва ишчи гуруҳ аъзоларининг ҳуқуқий билимлари оширилмоқда. 
   Ана шундай ўқув-семинарнинг навбатдагиси бугун Тойлоқ туманида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси томонидан ўтказилди. 

   Унда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказишда кўмаклашувчи комиссияларнинг ўрни, сайловчилар иштирокини таъминлашда ишчи гуруҳнинг роли, сайлов жараёнларининг асосий принциплари, сайловни ўтказиш ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби, сайлов ўтадиган объектларда хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш каби мавзулар юзасидан ҳуқуқий билимлар берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди