Туманда “Ватанпарварлик ойлиги”

2018 йилнинг 20 декабрь куни Тойлоқ туман Боғизағон марказий ўйингоҳида туман ҳокимлиги, туман ИИБ, Республика Маънавият ва маърифат  маркази Тойлоқ туман бўлинмаси,  “Ёшлар иттифоқи” туман кенгаши, туман халқ таълими бўлими ва тумандаги 69932 ва 98149-сонли  “Миллий гвардия” ҳарбий қисми билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги  “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5413-сонли Фармойиши асосида “Миллий гвардия” ҳарбий қисми техникаси, қуроллари ва ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари бўлиб ўтди.

Тадбирда умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар коллежларидан ташриф буюрган 470 нафар ўқувчи ёшлар учун дала ўқув машқлари таништирилди.

Тадбирда туман хокими Б.Бобоназаров, туман ИИБ бўлими М.Шермуҳамедов, Республика Маънавият ва маърифат  маркази Тойлоқ туман бўлинмаси раҳбари З.Авазов, “Ёшлар иттифоқи” туман кенгаши раиси М.Ашуров, туман халқ таълими бўлими мудири ўринбосари З.Зиёдуллаевлар иштирок этдилар.

Тадбир иштирокчиларини туман хокими Б.Бобоназаров “Ватанпарварлик ойлиги” билан табриклади.

Тадбир 15 январга қадар давом этади.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди