Секторлар раҳбарлари ёшлар билан учрашишди

   1-сектор ҳудудидаги Боғизоғон маҳалласида ўтказилган учрашувда туман ҳокими Б. Бобоназаров, туман ДХХ бўлинмаси раҳбари Д. Кучкаров, секторлар раҳбарлари, ҳокимнинг маҳалладаги ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамда маҳалланинг уюшмаган ёшлари иштирок этди. 
    Тадбир аввалида туман раҳбари юртимизда ёшлар сиёсатини амалга ошириш, қолаверса, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг олийгоҳда таҳсил олиши учун берилган имкониятлар, ўғил-қизларни тадбиркорликка жалб этиш борасида қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди. 

   Шундан сўнг ёшларнинг муаммолари тингланди. Ҳоким билан бўлиб-ўтган тўғридан-тўғри мулоқот давомида ёшлар таълим кредити, субсидия асосида уй-жой олиш, бола пули тайинлаш, моддий ёрдам каби масалалар юзасидан мурожаат қилишди. 
    Мурожаатларнинг аксариятига ҳуқуқий тушунча берилди. Қолган мурожаатларни ўрганиб, қонуний ечим топиш мақсадида мутасадди ташкилотлар раҳбарларига бириктирилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди