Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги кенг нишонланди.

Мамлакатимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдевори, барчамиз учун муқаддас саналган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бугунги кунда ҳар биримиз учун фахр-ифтихор ва юксак ғурур билан нишонланадиган айёмга айланган.

Бош Қомусимиз юртимизда озод демократик жамият барпо этишнинг, кенг кўламли ислоҳотларнинг мустаҳкам қонуний асоси, озод ва эркин ҳаётимизнинг кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.

Туманимизнинг 29 сон болалар Мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган сиёсий тадбирда тумандаги барча давлат ва жамоат ташкилотлари, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва кенг жамоатчилик иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Бабоназаров сўзга чиқиб йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги байрами билан табриклади.

Шундан сўнг туман Адлия бўлими бошлиғи Бахром Ходжимуродов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси яратилиши тарихи юзасидан маъруза қилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқчиллиги билан дунёда қабул қилинган Конституциялардан ажралиб туриши айтиб ўтилди.

Тадбир жараёнида, туманда 2018 йил фаол меҳнат қилган бир қатор ташкилот раҳбарлари ва ходимларига туман ҳокимининг ташаккурномалари топширилди.

Шундан сўнг, туман Маданият ишлари бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди