Навбатдаги сессия чақирилмоқда

   “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан жорий йилнинг 31 март куни соат 15:00 да Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашининг навбатдаги 53-сессияси чақирилмоқда.

    Тадбир туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтади.

    Сессия ишида кун тартибидаги қуйидаги масалалар муҳокама этилиши режалаштирилмоқда:

1. Туманда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига  тайёргарлик кўриш ва уни юқори даражада ўтказиш чора-тадбирлар режаси ҳамда сайлов ўтказишга кўмаклашувчи комиссия таркибини тасдиқлаш тўғрисида.

        2. Тойлоқ тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 18 ва 43-умумий ўрта таълим мактабларининг бўш (вакант) бўлган директорлик лавозимига халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан номзодларни тасдиқлаш тўғрисида.

        3. Туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Ж.Норовнинг чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ҳудудларда экологик ҳолатни яхшилаш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022-йилда туманда амалга ошириладиган устувор вазифалар тўғрисидаги ҳисоботи.

        4. Туман Ички ишлар бўлимининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғининг 2021-йил давомида амалга оширилган ишлар ва амалга оширилиши лозим бўлган устувор режалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида

        5.Туман Бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи Ў.Халиловнинг туманда 2022-йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлиги бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи.

        6. Ёшларга оид давлат сиёсатининг туманда амалга оширилишини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи А.Суюнбоевнинг ҳисоботи.

        7. Халқ депутатлари туман Кенгаши қошидаги “Ёшлар парламенти вакиллар мактаби”ни ташкил этиш тўғрисида.

        8.Туманда 2022-йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурларини амалга ошириш бўйича дастлабки манзилли рўйҳатини тасдиқлаш тўғрисида.

        9.Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Темир дафтар”га киритилган, ҳозирда доимий даромад манбайи билан таъминланган фуқароларни камбағал оилалар рўйхатидан чиқариш тўғрисида.

        10.Ташкилий масала.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди