Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси

Бугун тумандаги 29 сон Мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда тумандаги корхона, ташклот ва муассасаларнинг раҳбарлари, хотин-қизлар масалалари бўйича 149 нафар делегатлар, туман ҳокимлиги “Қўшчинор” газетаси, жами 208 нафар ходимлар иштирок этишди.

Конференция кун тартибига асосан туман ҳокимлиги Хотин-қизлар қўмитасининг 5 йиллик ҳособоти эшитилиб, конференция давомида Хотин-қизлар қўмитасининг бошқарув таркиби, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Хотин-қизлар қўмитаси Назорат-тафтиш комиссияси таркиби ва Самарқанд вилояти Хотин-қизлар қўмитаси ҳисобот-сайлов конференциясига делегатлар сайлаб олинди.

Сўзга чиққанлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан Тойлоқ туман Хотин-қизлар қўмитаси олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Конференция ишига кўра туман ҳокимлиги Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига Қуватова Мартаба Нормаматовна бир овоздан сайланди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди