Тойлоқда 2021 йилда 45 нафар ёшларнинг сафарбарлик чақирув резерви бадал пули тўлаб берилди

 

    Бугунги глобалашув шароитда инсон онги ва қалбини забт этиш учун курашлар кескин тус олаётган бир даврда халқаро майдонда ёшларни ҳар қандай хавф ва таҳдидлардан асраш, уларнинг мустақил фикри, эътиқодини ва қатъий ҳаётий позициясини шакллантириш энг муҳим ва кечиктириб бўлмас вазифалардан бир бўлмоқда.Шу боисдан, ёшларни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, улар қалбида ватанга садоқат ҳиссини уйғотиш, уларни спортга, қолаверса, ҳарбий соҳага қизиқтириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Хўш, бу борада Тойлоқда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

   Бугун туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи  Мусурмон Розиев иштирокида ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида шу ҳақда маълумот берилди.

   Тойлоқ туманида 2021 йил 15 декабрдан 2022 йил 15 январга қадар ватанпарварлик ойлиги ўтказилди. Ойлик доирасида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий соҳага қизиқишларини янада орттириш борасида 50 та маҳалла фуқаролар йиғинларида турли тадбирлар ташкил этилди.

   Қолаверса, тумандаги 9224-сонли чегара қўшинлари ҳамда 69932-сонли харбий қисмларда мавжуд 61 та мактабларининг юқори синф ўқувчилари ва маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” деб эълон қилинган бўлиб, унда ёшлар ҳарбий қисм фаолияти билан яқиндан танишишмоқда.

   2021 йил давомида “Ёшлар дафтари”да турувчи 45 нафар ёшларнинг 236 408 355 сўм сафарбарлик чақирув резерви бадал пули тўлаб берилди. Шунингдек, 147 нафар ёшлар ҳарбий хизматга юборилган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди