5835 та мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди

    Кўчат экиб, боғ яратиш – халқимизга хос эзгу фазилат. Кейинги йилларда миллатимиз қон-қонига сингиб кетган ушбу фазилат қайта тикланиб, янгича маъно-мазмун билан бойимоқда.  Натижада аҳоли тураржойлари ва маҳалла-кўй яшилликка бурканиб, янги боғ-роғларга асос солинаяпти.
 Президентимиз ташаббуси билан юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси фарзандларимиз келажаги ва саломатлиги йўлидаги муҳим қадам десак муболаға бўлмайди.
   Ушбу акцияда Тойлоқ туман мактабгача таълим бўлими фаол иштирок этиб келмоқда. Лойиҳа доирасида тумандаги 44 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида жами 5835 та мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Шунингдек, суғориш тизимларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди