Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан очиқ мулоқот 

    Маълумки,  маҳаллаларда “ҳоким ёрдамчиси” билан бирга “ёшлар етакчиси” лавозими ҳам жорий қилинган эди. Бугун Тойлоқ туман ҳокими Ёшлар ишлари агентлигининг маҳаллалардаги вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди. 
     Унда  “ёшлар дафтари” ва ёшлар дастурларини шакллантириш ва уларнинг ижросини таъминлаш, маҳалладаги ҳар бир ёшлар билан манзилли ишлаб, уларни муаммоларини ҳал қилиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, айниқса, “Бешта муҳим ташаббус” ижросини таъминлаш борасидаги ишларни сифатли бажариш масалалари ҳақида сўз юритилди. 

     Бу борадаги ишларни тизимли ташкил этишда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда мактаб директорлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш самарали эканлиги таъкидланди.  
   
Мулоқот давомида  2021 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида туманда амалга оширилган ишлар хусусида маълумот бериб ўтди. Ўтган йили туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан  2087 нафарини иш билан таьминлаш режалаштирилган бўлиб, Январ-декабр ойларида дастур бўйича 2087 нафар ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш прагноз қилинган, амалда январ декабр  ойларида 2136 нафар ишсиз фуқаролар иқтисодиётнинг турли сохаларидаги корхона, ташкилот ва муассасаларидаги бўш иш ўринларига Марказ йўлланмалари асосида ишга жойлаштирилди. Ишга жойлаштирилган фуқароларниёнг 848 нафарини ёшлар ва  996 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.

   Туманда 2021 йилда аҳоли бандлигини таьминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича Давлат буюртмасининг мақсадли параметрлари шакллантирилган. 2021 йилнинг январь-декабрь ойлари режаси 1612 тани ташкил этиб, амалда 2016 та янги иш ўрни яратилди.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5-ноябрдаги 799-сонли “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, тумандаги барча ташкилот ва корхоналарга жамоат ишлари ташкил этиш афзалликлари тўғрисида тушунтириш хатлари чиқарилди ва тумандаги ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларидан ишсиз фукароларнинг рўйхати шакллантирилди ва  жами 912 нафар фуқароларни вақтинчалик қақ тўланадиган жамоат ишларига юборилди.

   Туманда ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш бўйича 2021 йилда 424 нафар фуқаролар турли  йўналишдаги касб-ҳунар ўқитиш марказларига малака ошириш учун жалб қилинди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди