Тойлоқда “O’zLiDeP, депутат ва маҳалладаги ёшлар етакчилари ҳамкорлиги йўлга қўйилади

    Барчамизга маълумки шу кунларда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барча ҳудудларда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси ҳамда маҳаллаларда ёшлар етакчилари ўз вазифасига киришди.

  Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш айнан O’zLiDePнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Шу боисданТойлоқ туманида “O’zLiDeP, депутат ва маҳалладаги ёшлар етакчисининг ҳамкорлиги” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.      

 O’zLiDeP вилоят ва Тойлоқ туман Кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда тумандаги маҳаллаларнинг ёшлар етакчилари иштирок этган тадбирда партиянинг маҳаллаларнинг ёшлар етакчилари билан ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган масалалар ҳақида сўз юритилди.

   Хусусан, партиянинг ёшлар билан ишлаш йўналишидаги ишларни самарали ташкил этиш мақсадида барча туман (шаҳар) Кенгашлари қошида “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаолият юритиб келмоқда. Йиғилишда ушбу фаолиятни янада жонлантириш, гуруҳ аъзолари таркибига шижоатли, янгича фикрлайдиган, ташаббускор ёшларни, жумладан маҳаллалардаги ёшлар етакчиларини ҳам жалб этиш, партиянинг ёшлар йўналишидаги амалий тадбирлари ва лойиҳаларини туманда самарали ташкил этиш каби масалалар муҳокама этилди.  Шунингдек, ёшларнинг депутатлар билан яқин ҳамкорлигини кучайтириш ҳамда Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси томонидан доимий равишда ўтказилиб келинаётган “Ёшлар билан” лойиҳсида амалий таклиф ва ташаббуслар билан фаол иштирок этиш борасида фикр алмашилди.

   Мулоқотда “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари ва туман Кенгаши депутатларининг ҳамкорликдаги фаолиятини кучайтириш борасида ҳам қатор таклифлар билдирилди. Хусасан, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатларига ёшлар қаноти аъзоларини бириктириш орқали уларнинг янада сиёсий фаоллигини ошириш, алоҳида фаоллик кўрсатган ёшларни партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига олиш, келгуси депутатлик сайловларида депутатликка номзод сифатида кўрсатиш таклифлари билдирилди.

    Тадбир доирасида 30 нафарга яқин маҳаллалрнинг ёшлар етакчилари O’zLiDeP аъзолари сафига қабул қилинди.

Акмал Мирзаев.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди