Тойлоқда ҳарбий парад ўтказилди

    Бугун Тойлоқ шаҳарчасининг марказий кўчалари бўйлаб, "14 январь - Ватан ҳимоячилари куни", қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганининг 30 йиллиги муносабати билан ҳарбий-ватанпарварлик паради бўлиб ўтди. 

     Ҳарбий техникалар жалб қилинган тадбирда Қуролли кучлар тизимига кирувчи идоралар ва бўлимларнинг ҳарбий хизматчилари, шунингдек, Тойлоқ туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров, туман ИИБ бошлиғи Ш. Тоғаев, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими бошлиғи Д. Қўчқоров, туман мудофаа бўлими бошлиғи Д. Сиддиқназаров ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

    Тадбир доирасида Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳарбий оркесторлари ҳамда туман маданият бўлими ходимлари Чароғбон маҳалласида бунёд этилган кўп қаватли аҳоли турар жойларида истиқомат қилаётган аҳоли учун концерт дастурларини намойиш этишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди