2022 йилда кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчиликни ривожлантириш, полиз, дуккакли, мойли экинлар ва картошка етиштириш учун 6 млрд. 224 млн. сўм кредит ажратилади.

   Шунингдек, 2022 йилда аҳолининг ўз томорқасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва чорвачиликнинг турли йўналишлари билан шуғулланиш билан боғлиқ фаолиятни йўлга қўйишни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрдаги ПҚ-54-сонли “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ажратиладиган кредит маблағлар 4 млрд. 650 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

   Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сонли “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ажратиладиган кредит маблағлар 50 млрд. 704 млн. сўмни ташкил қилади.

   2022 йилда аҳолини тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ўзини-ўзи банд қилиш ва иш билан таъминлаш бўйича ажратиладиган субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил  3 декабрдаги ПҚ-31-сонли “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ажратиладиган кредит маблағлар  9 млрд. 260,3 млн. сўмни ташкил қилади.

Жамшид Хўжамуродов,

Тойлоқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди