Тойлоқда 278 гектар ер майдонлари ишсиз фуқароларга бўлиб берилади

   

  Маълумки, ҳозирги кунда озиқ-овқат хавфсизлиги бутун дунё мамлакатлари олдида турган энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Шу боисдан юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини барқарор ривожлантириш, фуқароларнинг соғлиғи, турмуш сифатини яхшилаш, миллий хавфсизлиги ва мамлакат мустақилигини барқарор сақлашнинг асосий йўналиши сафатида қаралмоқда.

Айниқса, бутун дунёда давом этаётган коронавирус пандемияси шароитида бу соҳани ривожлантириш ҳар бир раҳбар олдида турган энг муҳим ва долзарб вазифа ҳисобланмоқда.

   Хўш, Тойлоқ туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини қондириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда. 2022 йилда бу борада қандай ишлар режалаштирилган? Шу ва бошқа саволларга бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари Норпўлот Мирзаев иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида батафсил жавоб олдик.

    Тойлоқ туманининг умумий ер майдони 27 816 гектар, шундан қишлоқ хўжалигида фойдаланаладиган ерлар жами  12 299  гектарни ташкил этади.

   2022 йил хосили учун асосий майдонларга жами бошоқли дон 4833 гектар шундан: 4375 гектар ғалла, 458 гектар маккадон, 1547 гектар сабзавот, 1408 гектар картошка, 92 гектар мойли экин, шундан 42 гектар соя, 50 гектар кунгабоқар, 62 гектар дуккакли ва 358 гектар озуқа экинлари экилиши режалаштирилган.

   Такрорий экин экиш режаси 4084 гектар бўлиб, шундан сабзавот 750 гектар, картошка 1482 гектар, дуккакли экин 741 гектар, мойли экин 50 гектар,  озуқа экинлари 1061 гектар экилиши режалаштирилган.

   Ғалла етиштириш жами 34 минг тонна бўлиб, давлатга сотиш 11325 тонна, шундан уруғлик дон 1278 тонна, товар дон 10047 тоннани ташкил этади.

  2022 йилда фермер хўжаликлари томонидан жами 183,2 минг тонна мева-сабзавот, картошка ва узум етиштириш режалаштирилган.

    Шунингдек, етиштирилган маҳсулотларнинг 43,5 минг тоннаси қайта ишлашга, 24,8 минг тоннаси экспортга, 13.6 минг тонна захирага, 13,95 минг тонна уруғлик учун, 10,4 минг тонна Тошкент шаҳри ва бошқа ярмаркаларга, 78,2 минг тонна ички истеъмол учун ишлатилиши белгиланган.

    Матбуот анжуманида 278 гектар ер майдонлари ишсиз фуқароларга бўлиб берилиши таъкидланди.

    -Бунда асосан, темир, аёллар ва ёшлар дафтарларига турувчи фуқароларга устуворлик берилади. Қолаверса, улар фақатгина озиқ-овқат экинлар экишлари назорат қилинади, - дейди Н. Мирзаев.

Нигина РАҲМАТОВА,

туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

 

 

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди