Ўтган 2021 йилда туман ҳудудий дастурлари ижроси қай даражада бажарилди?

Очиқ_мулоқот

  Бу ҳақда бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Хўжамуродов иштирокида ўтказилган навбатдаги очиқ мулоқотда батафсил маълумот берилди.

  Таъкидландики, 2021 йилда ҳудудий инвистиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича умумий қиймати 254 млрд 985 млн. сўмлик 157 та лойиҳалар йўлга қўйилиши ҳисобига 992 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган. Шундан 238 млрд.282 млн сўм ўз маблағи, 12 млрд 145 млн. сўм банк кредити, 430 минг АҚШ доллари хорижий кредит маблағлари ўзлаштирилиши белгиланган. Ҳақиқатда саноат соҳасида умумий қиймати 94 млрд 31 млн сўмлик 31 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 300 та янги иш ўринлари яратилган.

  Қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 54 млрд 229 млн. сўмлик 31 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 366 та янги иш ўринлари яратилган.

  Хизмат кўрсатиш соҳасида умумий қиймати 106 млрд. 725 сўмлик 95 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 326 та янги иш ўринлари яратилган.

  Очиқ мулоқот давомида дастурлар ижроси ва натижадорлиги, 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, тадбир иштирокчиларининг саволларига батафсил жавоблар берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди