Қаҳрамонлар ёди унутилмайди

    Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Тойлоқ туманида турли маданий-маърифий, хотира тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Ана шундай эзгу тадбирлардан бирига бугун туман мудофаа бўлими бошлиғи Дилмурод Сидиқназаров, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими бошлиғи З. Авазов, туман Нуроний жамоатчилик кенгаши раиси М. Тўраевлар бошчилик қилишди. 

   Хизмат пайтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган туманимизнинг жасур ўғлонлари сержант Акмал Мирзааҳмедов ҳамда оддий аскар Фаёз Мансуровларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олишди. Тадбирда иштирок этган вилоят марказий ҳарбий округ ҳарбий қисм командири, майор  О. Қосимов Мудофаа Вазирлиги томонидан берилган "Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганининг 30 йиллиги” кўкрак-нишони ҳамда 2 миллион сўм пул мукофоти, шунингдек, туман ҳокимининг қимматбаҳо совғаларини марҳумларнинг ота-оналарига топширди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди