"Коррупция – жамият учун хавфли иллат"

     

   Коррупция бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири бўлиб, бу иллатга қарши бутун дунё мамлакатлари курашиб келмоқда. Бу борада республикамизда бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, дастурлар қабул қилинди ва улар бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

   Хусусан, жорий йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий Кенгаши раиси Т. Нарбаева томонидан "9-декабрь- Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни" га бағишланган Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида ўтказиладиган тадбирлар режасининг ижросини таъминлаш мақсадида Тойлоқ туманида туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан маҳалла тизим ходимлари ўртасида давра суҳбати ташкил этилди.

    "Коррупция – жамият учун хавфли иллат" мавзусида ўтказилган тадбирда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари М. Йўлдошева, туман адлия бўлими бошлиғи А. Ғафоров, туман прокуратураси ходими Ш. Маматқулов сўзга чиқиб, коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келиши, шу боисдан унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олганини таъкидлашди. Шунингдек, мамлакатимиз бўйлаб коррупцияга қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган ишлар, давлатимиз раҳбари томонидан бу иллатнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди