“Юксак маънавиятли авлод!”

Image_tadbir: 

2018 йилнинг 12 май куни туманнинг Педагогика коллежида “Юксак маънавиятли авлод” Республика фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур фестивалда тумандаги умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, уюшмаган ёшларнинг иқтидорли  вакиллари “Бадиий ижод”, “Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти асарлари билимдони”, “Мустақиллик тарихи билимдони”. “Энг иқтидорли ҳунарманд”, “Ўз асарларида миллийликни акс эттирган рассом”, “Ўз асарларида миллийликни акс эттирган дизайнер”, “Ватан куйчиси”, “Юксак маънавиятли авлод” каби 8 та номинациялар бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Тадбирда туман ҳокими Б.Садуллаев, туман прокурори Ф.Абдухаликов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи М.Шермуҳамедов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З.Авазов, оммавий ахборот  воситалари, тумандаги тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.

Фестивалда фаол иштирок этган 96 нафар ўқувчи-ёшлар туман ҳокимининг “Фахрий ёрлиғи” ва китоб жамланмаси билан тақдирландилар.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди