ОИТС КАСАЛЛИГИ - АСР ВАБОСИ!

2018 йилнинг 19 апрель куни туман тиббиёт бирлашмасида ОИВ инфекциясини тарқалишига қарши курашиш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда, туман ҳокимининг ўринбосари М.Усманов, вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врачи П.Садинов, вилоят Давлат санитария эпидемиология назорати маркази врач-эпидемиологи Қ.Умаров, Республика маънавият ва маърифат маркази Тойлоқ туман бўлинмаси раҳбари З.Авазов, туман ҳокимлиги “Қўшчинор” газетаси бош муҳаррири М.Юлдошевалар иштирок этишди.

Йиғилишда, ОИТС инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларини мувофиқлаштириш комиссиясининг аҳоли орасида ОИТС касаллиги  профилактикаси борасида амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Йиғилиш сўнгида, ОИТС касаллигини олдини олиш юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинларида, туман тиббиёт бирлашмаси ва қишлоқ врачлик пунктлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Теглар (калит сўз): 
2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди